Давлатимиз раҳбарининг берган кўрсатмаларига биноан, фуқаролар мурожаатларини самарали ҳал этиш, муаммоларни жойида ўрганиб, тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худойбергенов, вазирликлар, секторлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, мурожаатларда кўтарилган муаммо-масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди.