Yak. Apr 28th, 2024

Президент маслаҳатчиси Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишларни ўрганмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангирович Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ҳарбий қисмида бўлди.

 

Хусусан, ИИБ ситуацион маркази билан танишган Президент маслаҳатчисига Қўқон шаҳрида жиноятчиликларнинг олдини олишда кузатув камераларидан фойдаланиш, оғир ҳудудларда янги ички ишлар бўлимларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

 

Бахтиёр Исламов оғир жиноятларни олдини олиш борасида қилинаётган ишлар бўйича алоҳида қизиқиш билдириб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.