Ушбу мавзуда бугун Қўқон шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев иштирокида Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбарининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш борасида шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада мажуд муаммолар муҳокама этилиб, мутасаддиларнинг фармон ижроси бўйича таклифлари ва фикр мулоҳазалари тингланди.
Хусусан, Президент фармонига асосан берилаётган имтиёзлардан билан кичик ва ўрта бизнес вакилларини ҳам қамраб олиш имкониятлари ўрганилиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.