Pay. Fev 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дархан Сатыболдини “Эффектив оил” корхонаси билан таништирди.

 

🏭 Музокаралар давомида корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёни, соҳада бизнес ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Қозоғистон элчиси Қўқонда ишлаб чиқарилаётган ёғ маҳсулотлари сифатига юқори баҳо бериб, ишбилармон доиралар билан бу борадаги кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини етказишини билдирди.