Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти яқинда Фарғона вилоятига ташриф буюрди ва ташрифи давомида Қўқон шаҳри ва атроф ҳудудларда туризмни ривожлантириш бўйича ҳам устувор вазифалар белгилаб берди.
Шахсан мени қувонтирган масала Қўқон аеропортига учаётган самолётлар сиғимини кенгайтириш ва рейслар сонини кўпайтириш бўйича берилган кўрсатмалар бўлди. Тошкент-Қўқон йўналиши бўйича 70 ўринли йўловчи самолётлари парвозини йўлга қўйилиши мени айниқса қизиқтирди, чунки бу одамларнинг нафақат Тошкентга бориши ва қайтишини, балки Қўқон шаҳрига таътилда келишларини анча осонлаштиради.
Қўқон шаҳрини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари ва халқаро миқёсдаги йўналишларга уланишига имкон беради. Мен Қўқонда туризмни ривожлантириш учун улкан салоҳият борлигини биламан ва яқинда Ўзбекистонга борганимда, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш учун меҳмонларимни Қўқонга олиб бораман.
Ривожланишнинг кейинги босқичлари учун муҳим нарсалар: шаҳарга етарли даражада поездлар қатнови ва авиа парвозлар сонини таъминлаш ва юқори сифатли меҳмонхоналар сонини ошириш деб ўйлайман. Халқаро стандартларга жавоб берадиган меҳмонхоналар ва уларга хизмат кўрсатадиган ходимларга эга бўлиш нафақат туризмни ривожлантириш, балки туризм инфратузилмаси сифатни ҳам таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.