Ушбу маълумотлар ва миллий армиямизда амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг салоҳияти ҳақида “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Қўқон шаҳридаги ҳаво хужумига қарши кучлар ҳарбий қисмида ёшлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда намойиш этилган қурол аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, махсус операциялар тузилмасининг кўргазмали чиқишлари ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини ошириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилди.
Куни кеча “Мардлик” орденига сазовор бўлган Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ҳам тадбирда ёшлар билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган адолатпарвар ва халқпарвар сиёсат хусусида маълумот берди.
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остида ўтказилган тадбирда маҳалла тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этдилар.