Қўқон шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» жамғармаси ва Қўқон шаҳар спортни ривожлантириш бўлими томонидан 55-65 ёшли фахрийлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Андижон вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин Қўқон шаҳри жамоасига, 3-ўрин Қува тумани, 4- ўрин Наманган вилояти жамоаларига насиб этди.
Тантанали тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмони тарбия ва спортга жалб этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, иштирокчиларга самимий тилакларини билдирди.
Мусобақада иштирок этган спортчилар ҳам ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изхор этиб, шу каби мусобақаларни ўтказиш анъанаси давомли бўлишига ишонч билдирдилар.