Jum. Fev 23rd, 2024

Қўқон шаҳридаги миллий тақинчоқлар устахонасида ўнлаб ўспирин қизлар даромадли ҳунар сирларини ўрганмоқда.

 

✨ Ҳунарманд Ҳикматхон Ғиёсованинг устахонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бозори чаққон. Қўқон бозоридан ташқари Тошкент шахридаги иҳтисослашган савдо ярмаркаларида бундай маҳсулотларга талаб юқори бўлмоқда.

 

Бежирим тақинчоқлар ясашдек қизиқарли ва мароқли касбни эгаллаш учун устоз ҳунармандга маҳалладаги ўнлаб қизлар шогирд тушган.

 

👑 “Миллий тақинчоқларни ясаш жуда қизиқарли, бўш вақтим бўлгунча шу ерга ошиқаман. Мазза қилиб ҳунар ўрганаман, ишимдан дилим яйрайди. Яна ясаган ишимиз учун устозимиз ҳақ ҳам тўлайди. Ўйнаб, яйраб, пул топаяпмиз”, дейди Ҳикматхон опанинг ёш шогирдларидан бири.

 

Биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалида бундай маҳсулотлар жуда ҳаридоргир бўлган. Бу йилги фестивальга Ҳикматхон Ғиёсова янгича турдаги маҳсулотларни таклиф этиш истагида.

#qoqon #ozbekiston #hunarmand #milliy #taqinchoqlar #festival #ozbek