Мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш учун яратилган кенг имкониятлар хусусида маълумот бериб, ёшларнинг муаммо ва масалалари билан қизиқди.
Ижтимоий тармоқларда жонли эфирда узатилган мулоқотни интернет фойдаланувчилари ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бордилар.
Ёшлар томонидан билдирилган таклифларда давлат идоралари фаолияти билан бевосита танишиш, давлат бошқарувида иштирок этиш, жамиятимиздаги долзарб муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиш истаклари билдирилди.
Муаммоли масалалардан таълим кредитлари, хорижда таълим олиш харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлар билдирилди.
Ўзбек ва рус тилларида давом этган самимий суҳбат чоғида Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшларга бераётган мотивацияси шахсий намўнаси ёшлар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мулоқот чоғида энг қизиқарли ва долзарб таклифлар билдирган ёшларга Қўқон шаҳар ҳокимининг махсус совғалари топширилди.
Мулоқот сўнггида кўнгиллилар лойиҳаси учун грант соҳиби бўлган маҳалла тизими мутасаддилари ҳам эътироф этилиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси билдирилди.