Яшил макон лойиҳаси доирасида баҳорда Қўқон шаҳрида 500 мингга яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда шаҳримиздаги марказий кўчалардаги майсазорларда тупроқлар янгиланмоқда.
Ўрда майдонида сентябрь ойида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Майдонда экиладиган манзарали дарахтлар келтирилиб, майсазорларда парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.