Dush. May 13th, 2024

Ҳушбуй ҳиди инсон кайфиятини кўтарувчи, тинчлантирувчи, бош оғриғи ва стресснинг олдини олиш ҳусусиятига эга ушбу нафис ўсимлик дунёнинг энг машҳур боғ ва ҳиёбонларида экилган.

Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўрда майдонида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтказилган оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирида иштирок этди.

Акция доирасида лаванда кўчатлари агротехник тартиб-қоидалар асосида экилиб, ўсимликларни парваришлаш учун масъуллар белгиланди.