Yak. Apr 28th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия кўмондонлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновларнинг шахсий ташаббуслари ва ҳайриҳохлиги билан барпо этилган янги хусусий спорт мажмуаси Қўқон ва атроф ҳудудларда ноёб спорт турларини ривожлантириш базаси бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Тантанали очилиш маросимида тадбиркор ва меценат, спорт маркази раҳбари Омонжон Комилов билан ўтказилган мулоқот чоғида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов эшкак эшиш спорт турини Қўқон сойларида оммалаштириш, ушбу спорт тури бўйича мусобақаларни ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.

Янги спорт мажмуаси нафақат Мингтут маҳалласи, баоки яқин атрофдаги бошқа ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш учун шароит яратишга имкон берди.