Қўқон шаҳрида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Толзор”, “Дўстлик”, “Садоқат”, “Обод”, “Давронбек” ва “Шалдирамоқ” маҳаллалари фуқаролари учун ўтказилган тарғибот тадбирида жамоатчилик фаоллари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жамиятимиз ҳаётида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида маъруза қилдилар.
Кўргазмали материаллар, миллий куй-қўшиқлар ва рақсларда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар, миллий қадриятларимиз бадиий ва таъсирчан кўринишда акс эттирилди.