Chor. Fev 21st, 2024

Вилоятимиздаги мактабларнинг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Она тили–миллат ғурури” мавзусида ўтказилган иншолар танлови, “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўтказилган “Китобхон ўқувчи” ва “Мумтоз ғазаллар билимдони”, ота-оналар учун ўтказилган “Китобхон ота” ва “Китобхон она” онлайн кўрик–танловлари ҳамда мактаб ўқувчилари учун математика, тарих, чет тиллари, кимё, биология, физика фанларидан масофадан ўтказилган викториналарда ғолиб бўлган 25 нафар ҳамшаҳарларимизга Фахрий ёрлиқ ва китоблар тўпламлари топширилди.