«Наврўз» тантаналар саройида кескин об-ҳаво шароитларига қарамасдан шаҳримиз кўчалари ободончилигини таъминлашда ҳар куни эрта тонгдан меҳнат қилаётган фидоийларга эътибор кўрсатилиб, ош берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар бош имом-хатиби, секторлар раҳбарлари меҳнаткаш хизматчиларга ўз миннатдорчиликларини изхор этиб, мавжуд муаммолар билан қизиқдилар.
Маросимда юртга омонлик, саҳоватпеша шаҳримиз фидоийларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Куръон-тиловат қилинди.