Ўзбекистон қахрамони Содиқжон Турдиев Усмонжон Раҳимовнинг хонадонига ташриф буюриб, уруш қахрамони ва унинг яқинлари билан мулоқотда бўлди.
Самимий суҳбат чоғида мавжуд муаммо-масалалар ҳам ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Берлингача етиб бориб омон қолган Усмонжон Раҳимов босқинчиларга қарши олиб борилган аёвсиз жанглар, душман ўқи ва ҳийла-найрангларига бардош бериб, ғалаба қозонган халқимиз хусусида сўзлаб берди.
Бугунги тинч-осуда ҳаёт, давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсати яхши ниятлар билан қилинган дуоларда эътироф этилди.