Саховат ва мурувват айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами кунларида вилоятимизда яшовчи 12 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, вилоят секторлари раҳбарлари Қўқон шаҳрида истиқомат қилаётган Раҳимжон ота Усмонов ва Тошлоқ туманида яшовчи Одилжон ота Зокиров хонадонларида бўлиб, отахонларни ва уларнинг оила аъзоларини Наврўз байрами билан самимий қутладилар.
Вилоят раҳбарлари билан суҳбатда бўлган отахонлар уруш хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар. Бугун ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётганликларини, соғлиқлари яхши, ҳаётларидан рози эканликларини айтиб, доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар, хайрли дуолар қилдилар.