Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаблар директорларига дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни даромадли касбларга ўқитиш, тўгаракларга, соҳада тажрибаси бор, малакали кадрларни жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов атрофимиздаги туманлардан Қўқон шаҳрига янги қўшилган ҳудудларнинг мактаб директорларига алоҳида эътибор қаратиб, жойлардаги таълим ва ҳунарларга ўқитиш савияси муносиб даражада бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Барча мактабларни жихозлаш, зарур ускуналар ва ҳомашё билан таъминлаш учун зарур бўлган маблағ шаҳар бюджетидан ажратилади.