Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Муқимий шаҳарчаси ҳудудида кўпқаватли уйлар қурилишида иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорни қабул қилди. Қабулда қурилиш майдони учун ер майдони ажратиш, коммуникация тизимларини ўтказиш, қурилиш ишларини сифатли ва мустаҳкам қилиб бажариш, ифратузилма ва ижтимоий объектларни барпо этиш масалалари муҳокама этилди.