Қўқон шаҳар ҳокими “Узумзор” маҳалласида фуқаролар билан мулоқот қилиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан шаҳримизда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берди.
Маълумот учун: Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида
10 км йўлларда шағаллаштириш ва асфальтлаш ишлари олиб борилди
36 та трансформатор пунктлари таъмирланди
200 га яқин янги бетон устунлар ўрнатилди
5,2 км. узунликдаги СИП кабеллар тортилди
518 та ГТС таъмирланди
7,4 км. газ тармоқлари янгидан тортилди
5,5 мингга яқин хонадонга қўшимча суюлтирилган газ баллони етказиб берилди
400 та ичимлик ва оқава суви таъминотини яхшилаш бўйича носозликлар жойида бартараф этилди
9 та кўпқаватли уйларнинг
112 кв.метр том қисми
13 тасининг фасади
19 та уйларнинг ертўласи
14 та уйнинг кириш йўлаклари
42 та тунги ёритиш чироқлари таъмирланди.