«5 ташаббус-келажагимиз пойдевори» шиори остида 18-30 ёшли уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича ўтказилган Қўқон кубоги мусобақаларида шаҳримизнинг 20 та маҳаллалари ва Миллий гвардия жамоаси иштирок этдилар.
Ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш ҳамда спорт соҳасидаги салоҳиятларини намоён этишга қаратилган спорт тадбири Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкилланди. Аҳмадхон спорт мажмуасида ўтказилган мусобақаларда ғолиблик 46-Ўрмонбоғ маҳалласи жамоасига насиб этди.
Мусобақада 2-ўринни 63-Қудуқлик маҳалласи жамоаси ва 3-ўринни Миллий гвардия жамоалари эгалладилар. Ушбу мусобақа нафақат ёшларимизни спортга қизиқтириш балки улар ўртасида маданий-спорт алоқаларни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилди.