Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид қори Исақов Қўқон шаҳар диний қўмитаси томонидан ташкил этилган саховат тадбирида иштирок этдилар.

Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган тантанада маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар ва “Меҳр” операциялари доирасида мамлакатимизга қайтарилган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Шаҳар ҳокими болаларга совғаларини топшириб, барчани байрам билан қутлади. Юртга омонлик, дастурхонимизга қут-барака, Юртбошимизга соғлик-саломатлик тилаб, дуо қилинди.