Yak. Iyun 23rd, 2024

Блоггер Комил Ахмедов томонидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар бўйича фейсбук тармоғида қилинган мурожаати юзасидан Қўқон шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспектори Акмал Ҳолмирзаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Қўқон шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясининг берган маълумотларига кўра, Қўқон шаҳрида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 миллиондан зиёд кўп йиллик, манзарали, мевали дарахтлар кўчатлари экилган. Лойиҳа доирасида экилган кўчатларни парваришлаш учун масъуллар белгиланган. Айрим ҳудудларда тадбиркорлар томонидан, ҳомийлик асосида келтириб экилган кўчатлар, ҳолатига кўра, ўниб чиқиш эҳтимоли 50% бўлса ҳам экилган, лекин парвариш этилишига қарамасдан кўкармаган. Ўрда таги кўчаси ва бошқа ҳудудлардаги кўкармаган кўчатлар олиниб, ўрнига янги кўчатлар экилмоқда.