Dush. Iyun 24th, 2024

Vodiy1uz таҳририяти Фарғона водийси вилоятларидаги энг яхши туман ва шаҳар ҳокимларини аниқлаш мақсадида онлайн сўровнома ўтказди.

Сўровнома турли онлайн манбааларда эълон қилиниб, интернет фойдаланувчилари, бир неча кун давомида, ўзлари истаган номзодлар учун овоз бердилар.

Қўқон шаҳар ҳокими сўровнома натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб эълон қилинди. Куни кеча , “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти совриндори Элмурод Эрматов Маруф Азамовични муборакбод этиб, “Халқ эътирофи” фахрий нишонини тантанали равишда топширди.