Shan. Sen 23rd, 2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси, “Аҳмад Фарғоний” номидаги ахборот кутубхона маркази Китобхонлик ҳафталиги доирасида Қўқон шаҳар ҳокими Усмонов Маъруф Аъзамовични 2022 йилда китобхонлик, кутубхона соҳасидаги хизматлари ва рағбатлари учун “Йилнинг энг маънавиятли ҳокими” номинацияси бўйича тақдирлади.

“Китобхон шаҳар” шиори сотида шаҳримизад ўтказилган китобхонлик кўрик танловида 500 га яқин ёшлар иштирок этдилар.

Танловда ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда фан дарсликлари бўйича энг юқори билимларга эга бўлган ёшлар тест саволлари ёрдамида аниқланди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов танловда юқори натижаларга эришган 50 нафар ёшлар, китобхонлик тарғиботида фаоллик кўрсатган ота-оналарни қимматбахо совғалар ва Ташаккурномалар билан тақдирлади.