Yak. May 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими, прокурор ва мутасаддилар иштирокида аэропортда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга пудратчи ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш, келиб чиқиши мумкин бўлган масала-муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Айни пайтга қадар терминал биноси каркаси барпо этиб бўлинди, ички қопламалар ва профиллар ўрнатила бошланди. Терминалга коммуникация тармоқлари тортиб келинди.

Аэропорт атрофида ҳимоя ҳудудини барпо этиш ишлари бошлаб юборилган, бетон пойдевор қуйилиб, темир устунлар ўрнатилмоқда.

2100 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлагига асфальт қопламаси ёткизилмоқда. Аэропорт ҳудудига олиб келувчи янги йўл ва самолётларга чиқиш майдонида текислаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Сув, электр ва бошқа коммуникация тармоқларини ўтказиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилмоқда.