4-«Ғиштли масжид» маҳалласида мутасаддилар, фаоллар, кўчабошилари билан бўлиб ўтган мулоқотда Қўқон шаҳар ҳокими маҳалла ҳудудида маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий муҳитни янада яхшилаш, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, мамлакатимизда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларга даҳлдорлигини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, аҳоли муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими маҳалладаги муаммо-масалалар билан ҳам қизиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.