Қўқон мусиқали драма театрида шаҳримизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида миллий маънавиятимизга ёт ғоялар, тақлидчиликнинг олдини олиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда барча ёшдаги аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамшаҳарларимизда азалий миллий қадриятларимизга мос, Жаҳон ҳунармандлари шаҳри фуқароларига муносиб дунёқараш, ҳулқ-атвор ва менталитетни шакллантириш, фестиваль ғояларини аҳолининг барча қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш ва бошқа кўплаб масалаларга тўхталиб ўтди.
Йиғилишда шунингдек, шаҳримизнинг мактабгача, умумий ва олий таълим муассалари вакилларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги юзасидан амалга оширган ишлари борасидаги ҳисоботлари тингланди.