Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Тери Хакала билан музокаралар олиб борди.

Тери Хакаланинг Фарғона водийси билан яқиндан танишиш мақсадида амалга оширган ташрифи доирасида ўтказилган музокараларда Ўзбекистонда ва хусусан Қўқон шаҳрида хавфсизлик, қонун устуворлиги, экология ва атроф муҳитни асраш, таълим, инсон ҳуқулари ва гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берилди.

Қўқон шаҳар ҳокими шаҳримизда иқтисодиёт, таълим, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш соҳаларида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Тери Хакала шаҳримизнинг диққатга сазовор масканларига ҳам ташриф буюриб, Қўқон шаҳрининг маданияти ва тарихи билан танишди.