Қўқон шаҳар ҳокими 3-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим сифат самарадорлигини ўрганди.
Хусусан, Маруфжон Усмонов мактаб кутубхонасини кўздан кечириб, бу ерда ўқувчилар учун таклиф этилаётган адабиётлар савияси ва замонавий ёшлари дунёқарашини юксалтиришга мос келиши, хорижий тиллардаги китоблар билан қизиқди.
Қўқон шаҳар молия бўлимига кутубхона ёритиш тизими ва пол қопламасини янгилаш, Амирий кутубхонаси мутасаддилари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мактаб кутубхонасини янги адабиётлар ва айниқса хорижий тиллардаги китоблар билан бойитиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими синфхоналар, хорижий тиллар ва аниқ фанларга ўқитиш хоналарини кўздан кечириб, ўқув қўлланмалари, лаборатория ускуналари билан қай даражада таъминланганини ўрганди.
Масъул идораларга мактаб коридорларини буюк алломалар ва мотивацион стендлар билан тўлдириш, энг замонавий лаборатория ускуналарини келтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маруфжон Усмонов мактаб педагогик жамоаси билан мулоқотда бўлиб, дарслар жадвали, ўқувчиларнинг ўтган йиллари олий ўқув муассасаларига кириш кўрсаткичлари, мактабда фаолият олиб бораётган тўгараклар, 5 та ташаббус доирасида ёшларнинги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида яратилган шароитлар билан қизиқди.
Мактаб раҳбариятига касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш, таълим сифат-самарадорлигини ошириш, дарсларни энг юқори савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.