Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида вояга етмаган ўқувчиси жиноят содир этган 30-давлат умумий ўрта таълим мактаби мутасаддилари билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.
Аниқланган камчиликлар ва масалалар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. Хусусан, мактабда янги касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилиб, шаҳар бюджети ҳисобидан жиҳозланади.