Yak. Iyun 23rd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-давлат умумий ўрта таълим мактабида қишки мавсумга тайёргарлик ва касб-ҳунарларга ўқитиш ишларини назоратдан ўтказди.

Маълумот учун: Айни пайтда Қўқон шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосида барча мактаблар ва мактабгача ташкилотларда иситиш тизимлари тўлиқ модернизация қилинди ва тизимларни монтаж қилиш ишлари ниҳоясига етказилди.

Шаҳар ҳокими мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, аниқланган камчиликлар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Ҳусусан, ўқитувчилар хонаси таъмирлаб берилади, компютерлар, янги жихозлар билан таъминланади. Юқори синф ўқувчилари учун янги парта ва стуллар келтирилади. Касб-ҳунар устахоналаридаги носоз дастгоҳлар таъмирланади. Янги тикув дастгоҳлари, ва компютерлар келтирилади. Маруфжон Усмонов шаҳар молия бўлими раҳбарига бу борада вазифалар белгилаб берди.