Кўп миллатли аҳолидан ташкил топган маҳалла ҳудудида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Шунга қарамасдан каттаю-кичик, барча фуқаролар бир ёқадан бош чиқариб ободонлаштириш ишларида қатнашмоқдалар.
Ҳашар – бу меҳнат эмас, бу байрам! Маҳалла аҳолиси қозонларда ош дамлаб, ўйин-кулги, миллий анъаналаримиз асосида келин салом каби маросимлар билан юқори кайфиятда кириб келаётган мустақиллик байрамини ҳозирдан нишонламоқда.
Маҳаллада уюшқоқлик билан ўтказилган ҳашарда кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган барча аҳоли кўтаринки кайфиятда иштирок этдилар.