Куйтун шаҳри Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар палатаси Фарғона вилоятидаги эҳтиёжманд фуқароларнинг катаракта кўз операцияларига ҳомийлик қилади
Куйтун шаҳар ҳокими Алтай Сакен бошчилигидаги делегация Қўқон шаҳар кўз касалликлари шифохонасига ташриф буюрдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими ва шифохона мутасаддилари иштирокида меҳмонлар бу ерда ўрнатилган тиббий ускуналар билан танишиб, Фарғона вилоятидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг, ҳомийлик асосида, катаракта операцияларини ўтказиш масалаларини муҳокама этдилар.