«Hanshin Engineering & Construction» компанияси вакиллари билан ўтказилган музокараларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва масалага дахлдор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувда Қўқон шаҳрида турар-жой бозоридаги вазият, қурилиш моллари етказиб чиқарувчи компаниялар, лойиҳалаштириш институтларининг имкониятлари атрофлича муҳокама этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлаб ўтди.