Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Dek 9th, 2024

Сессияда Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлимлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими 1-ўринбосари Ойбек Мамажоновнинг кун тартибидаги масала – 2019 йил якуни ва Қўқон шаҳрининг 2020 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет лойиҳаси хусусидаги ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, йил якунлари бўйича саноат маҳсулотлари ҳажми йил бошидан прогноз қилинган 107.4 фоиз ўрнига 108.4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Йил давомида туширилган қўшимча даромадлар 6 млрд. 590 млн. сўм бўлиб, қуйидаги йўналишларга сарфланган: жорий йилда, шаҳар марказий кўчалари ва ички йўлларни таъмирлаш харажатлари учун 4.0 млрд сўм, мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлашга 250.0 млн. сўм, шаҳардаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган инсонларнинг уй-жойларини таъмирлаш ишларига 82.8 млн. сўм, Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивали тадбири билан боғлиқ харажатлар учун 1.8 млрд сўм ва бошқа тадбирлар ҳамда харажатларга 457.0 млн. сўм йўналтирилди.

Сессияда бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2020 йил учун маҳаллий бюджет даромадлари 139.8 млрд. сўм бўлиши режалаштирилаётгани таъкидланди. Маҳаллий бюджетнинг жами ҳаражатлари 207 млрд. 666 млн. 668 минг сўм миқдорида бўлиши кутиляпти. Унинг 71,5 фоизини ёки 148 млрд. 388 млн. сўмини иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади.

Шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари томонидан Қўқон шаҳар маҳаллий бюджети харажатлари соҳалар кесимида таҳлил қилиб берилди.

Музокаралардан сўнг 2020 йил учун маҳаллий бюджет лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди. Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Click to listen highlighted text!