Dush. Mar 4th, 2024

12-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини касбга йўналтириш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Қўқон шаҳар филиали мутасаддилари томонидан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 2020 йилда меҳрибонлик уйидан мустақил ҳаётга қўйиш арафасида бўлган ёшларга, қизиқишларидан келиб чиқиб, олий ўқув даргоҳларига ўқишга кириш, меҳнат ёки бизнес фаолиятларини ташкил этиш борасида тушунчалар берилди.

Олий ўқув даргоҳларига кириш истагини билдирган тарбияланувчиларни фанлар бўйича имтихонга тайёрлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилганларга бизнесни ташкил этиш ва унда “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида яратилган кенг имкониятлардан фойдаланиш борасида шаҳар ҳокимлиги ва жамғарма томонидан ёрдам кўрсатиладиган бўлди.