Dush. Iyul 22nd, 2024

Қўқон шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида табиий газ таъминотида узилишлар бўлаётган хонадонлар учун кўмир маҳсулотлари ва суюлтирилган газ олиш
ТАРТИБИ

Кўмир маҳсулотлари олиш тартиби;
1. Яшаш жойидан маълумотнома.
2. Паспортдан нусха.

Ушбу маълумотлар олиниб, МФЙ кафолат хати асосида кўмир омборига тақдим этилади.

1 тонна Ангрен қора кўмирининг нархи – 303 000 сўм
1 тонна Қозоғистон кўмирининг нархи – 635 000 сўм
1 тонна брикет нархи – 412 500 сўм

Кўмир омбори манзили Данғара тумани, Янги замон кўчаси, (Мўлжал Нефть базаси ёнида).

Суюлтирилган газ олиш тартиби;
1) Яшаш жойидан маълумотнома (агар бир оилада 2 ёки ундан ортиқ хўжалик бўлса ҳар бир хўжалик учун маълумотнома)

2) Паспортдан нусха, ИНН маълумоти тақдим этилади.

3) “Фарғонагаз” Қўқон шаҳар филиалига ариза берилиб, газ баллон учун ижара шартномаси тузилади.

4) Шаҳар газ идорасида техник ҳужжатлар тайёрланади. Эскиз чизиш, техник хизмат кўрсатиш хизматлари учун шаҳар газ идораси кассасига 75 609 сўм тўлов амалга оширилади.

5) Шаҳар газ идораси томонидан газ баллондан фойдаланиш қоидалари тушунтирилиб, ўрнатиб берилади.

6) Ҳар бир хўжалик учун 1 ойда 1 маротаба 20 кг. суюлтирилган газ етказиб берилади. 20 кг. суюлтирилган газ нархи 22 400 сўм.

7) Тармоқ жадвали асосида ҳудуд бўйича газ баллонлари етказиб берилади.

Қўшимча маълумотларни маҳаллангиз раисларидан ёки қуйидаги алоқа телефонлари орқали олишингиз мумкин:

+998912050455
+998916850525
+998903438008
+998912022098