Pay. Mar 28th, 2024

Ушбу мавзу Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва “DREAM SCHOOL” нодавлат таълим ташкилоти вакиллари иштирокида ўтказилган музокараларда муҳокама этилди.

500 ўринли янги ҳусусий таълим муассасаси Қўқон шаҳридаги 27-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги фойдаланилмаётган биноларнинг бирида ташкил этилади. Лойиҳа Америка Қўшма Штатларининг USA LEASING компанияси томонидан молиялаштирилади.

Маруфжон Усмонов лойиҳа ташаббускорларига янги мактабни Қўқон Эркин Иқтисодий Зонасида фаолият юритаётган ва янги очиладиган корхоналар эхтиёжидан келиб чиқиб химия, физика, математика каби аниқ фанларга иҳтисослаштиришни таклиф этди. Тошкент техника университети Қўқон филиали каби шаҳримиз олий таълим муассасаларига билимли талабалар етиштириб беришга йўналтирилган таклиф ташаббускорлар томонидан қўллаб қувватланди.

DREAM SCHOOL” нодавлат таълим ташкилоти вакиллари янги мактабда ўқув жараёни АҚШ ва Финляндия таълим тажрибаси асосида ташкил этилишини билдириб, дарслар, шу жумладан, хорижлик мутаҳассислар томонидан олиб борилишини таъкидлаб ўтдилар.