Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Данғара туманидаги «Чағали» ЙПХ масканида «Тошкент-Қўқон» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи «Қ.И.» бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина тўхтатилган, деб хабар беради daryo.uz интернет нашри.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида бўлган Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи «Ҳ.М.»нинг ёнида 10 минг дона «Трамадол» таблеткаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, мазкур шахслар ушбу таблеткаларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи «А.Р.» ва «З.А.»лар «Трамадол» дори воситасини сотаётган вақтларида қўлга олинган.

Текширувлар давомида «А.Р.»нинг ёнида 1 150 дона, «З.А.»да эса 800 дона «Трамадол» таблеткаси борлиги маълум бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарурчора-тадбирлар кўрилмоқда.

Click to listen highlighted text!