Yak. Iyun 23rd, 2024

Кўхна Қўқон шаҳрида 17-18 январь кунлари Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан Қўқон ҳудудидаги Давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида тадбиркорлар ва аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

“Ризқ-барака” ҳамда “Буюк ипак йўли” савдо комплексларида мобил хизматлар кўрсатиш орқали жами 120 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.Фуқароларга 147 та ҳуқуқий тушунча ва консультатив маслаҳатлар берилди. ДХМ ходимлари расталар бўйлаб 650 дан ортиқ давлат хизматлари ҳақида тўлиқ тушунча ва маслаҳатлар берувчи флайер ва буклетлар тарқатди.

Вилоятдаги жамоат жойларида ҳамда марказдан олис ҳудудларда фуқароларга мобил(сайёр) хизматлар кўрсатиш давом этмоқда…

ДХА Фарғона вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий аборот воситалари билан алоқалар бўлими.