Қўқон шаҳар ҳокимлигининг шу йилнинг 9 декабрь куни Қўқон шаҳрининг айим маҳалларида электр энергияси таъминотидаги узилиш юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТИ
Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонасининг берган маълумотларига кўра, шу йилнинг 9 декабрь куни, соат 00:10 лар атрофида Қўқон шаҳар Хўжанд подстанциясига кирувчи 110/6 КР юқори кучланишли ҳаво узатмасида авария ҳолати юзага келган.
Натижада, Қўқон шаҳрининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 14, 20, 22, 24, 28, 29, 30, 31, 35, 37, 39, 45, 48, 49, 57-маҳаллалари ҳудудида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлган.
9 декабрь куни соат 10:15да тезкор таъмирлаш бригадаси томонидан носозликлар бартараф этилиб, барча ҳудудларда электр таъминоти тикланди.
Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўрайди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 09.12.2019