Shan. Sen 23rd, 2023

Йиғилишда Маруфжон Усмонов шаҳримизда сўнгги кунларда фош этилган жиноятлар мисолида жиноятчиликнинг келтириб чиқарётган омилларга эътибор қаратиб, диний идоралар вакилларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги фикр мулоҳазалари билан қизиқди.

Имом-хатиблар муқаддас динимизда ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, Аллох берган бировнинг умрига завол бўлиш каби гуноҳларга Қуръони Карим, ҳадисларимизда билдирилган муносабатлар хусусида маълумот бериб, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришларини билдирдилар.

Йиғилишда шунингдек, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби жиноятга етакловчи омилларнинг олдини олиш, кенг жамоатчилик ва айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.