Ушбу рўйҳатдан «Қўқон хонлигининг юксалиши ва қулаши. 1709-1876 йиллар: глобал даврдаги Марказий Осиё» номли китоб ҳам ўрин олган деб хабар беради кун.уз
Ушбу китобда АҚШнинг Оҳаё штати университети профессори Скотт Леви Марказий осиёликларнинг XVIII-XIX асрларда тезлик билан глобаллашаётган дунё билан қандай алоқага киришгани таҳлил қилинган. Илк марта Қўқон хонлигига бағишлаб инглиз тилида ёзилган китобда, Скотт Леви Фарғона водийсида хонликнинг (1709-1876) қандай қилиб анча динамик суръатда ўсиб келганини ўрганган.
Ушбу ўзига хос тадқиқот кенг миқёсли тингловчиларни, шу жумладан Марказий Осиё, Россия, Яқин Шарқ, Хитой ва жаҳон тарихининг олимлари ва талабаларини, шунингдек, қиёсий империя ва глобаллашув тарихини ўрганувчиларни ўзига жалб этади. Муаллиф Қўқон хонлиги ва минтақанинг муҳим тарихий аҳамиятини кўрсатиб бериш учун «боғланган тарих» (connected history) услубини қўллаган.
Леви хонликнинг глобаллашаётган кучлар билан бирлашиши минтақадаги сиёсий-иқтисодий, демографик ва экологик ўзгаришларни шакллантиргани билан бирга, айнан ўша кучлар Қўқоннинг парчаланишига ҳисса қўшганини ҳам ажойиб тасвирлаб беради. Шу билан бирга, Марказий осиёликлар ўзларининг йирик империал қўшнилари (Чор Россияси ва Хитой) ўртасидаги сиёсатга қандай таъсир кўрсатганини батафсил кўрсатиб берган.