Chor. Fev 21st, 2024

Жиноятда иштирокчилик: оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлади.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.

Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (https://lex.uz/docs/111453) 29-модда