Shan. Apr 27th, 2024

⚡️ Қўқон ҳокими барча жиноят содир этишга мойил шахсларни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

 

Маруфжон Усмонов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла мутасаддилари ва бошқа масъулларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берди. Хусусан, жиноят содир этишга мойил ва жазони ўташ жойларидан қайтган шахсларнинг барчаси ишга жойлаштирилади.

 

Фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилади. Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари аҳоли бандлиги ва маданий ҳордиқ чиқариши учун шахсан жавобгар бўлади.

 

Шаҳар ҳокими назорат воситаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаб ўтиб, “Фуқароларда жиноят содир этиш учун вақти ҳам сабаби ҳам бўлмаслиги керак,” деди. Кузатув камералари, милиция ва миллий гвардия патруллари Қўқон шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсиз шаҳар тамойилини ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайди.