Shan. May 25th, 2024

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги “Катта” қабристон деворининг холати юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

Шу йилнинг 18 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 03:20 да 18 МФЙ ҳудудида жойлашган “Катта” қабристоннинг Меҳнатобод кўчаси билан туташ бўлган томонининг таҳминан 6-7 метр узунликдаги қисми фундамент деформацияси натижасида қулаб тушган.

Шу куниёқ қабристон маъмурияти жамоатчилик билан биргаликда қулаб тушган девор атрофини тозалаб, тиклаш ишларини бошлаб юборган. Ҳозирги кунда деворни тиклаш ишлари давом этмоқда. Қабр ва сағаналарга зиён етмаган.