Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов италиядаги Турин архитектура университети ўқитувчиси ва илмий ходими, архитектура бўйича бир неча халқаро кўргазмалар совриндори, 2022 йилда Хитойда ўтказилган қишки олимпия ўйинлари учун қурилган спорт комплекси архитектура лойиҳаси муаллифи Мишель Бонино ва Турин архитектура университети профессори Фулвио Ринаудолар билан музокаралар олиб борди.
Мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг қадимги маданияти ва тарихи, иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёти хусусида маълумот берди. Учрашувда қўқонлик архитекторлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа масъуллар ҳам иштирок этдилар.
Қўқон шаҳрига ташрифи доирасида меҳсонлар Худоёрхон Ўрдаси, Халқаро туризм ва ҳунармандчилик маркази билан танишдилар. Ташрифлар чоғида архитектура соҳасидаги лойиҳалар бўйича фикр алмашилиб, турли соҳаларда ҳамкорлик алоқларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.