Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 45-«Ашурали Зоҳирий» маҳалласидаги фуқаролар хонадонида ташкил этилган иссиқхонани кўздан кечирди. Ушбу иссиқхона 2022 йилда ажратилган субсидия асосида барпо этилган. Қўқон шаҳар ҳокими бу ерга аввал ҳам ташриф буюрган эди.
Маҳсулотлар етиштиришда сувни тежаш технологиялари ва инновцияларни қўллаш эвазига ўзгаришлар катта. «Йил бўйи маҳсулот етиштирамиз, биттасини йиғиштириб, иккинчисини экамиз, қўшимча ер майдонига имкон бўлса иссиқхоналар сонини кўпайтирардик», дейди фуқаро.
Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудида жойлашган маҳалла мутасаддиларига фуқаро мурожаати бўйича тезкорлик билан таклифлар бериш бўйича кўрсатмалар берди.