Sesh. Fev 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals бошқарув кенгаши аъзоси Пракеш Кежривал билан музокаралар олиб борди. Музокаралар натижасида Қўқон шаҳрида инглиз тилида таълим беришга ихтисослашган нодавлат мактаб ташкил этишга келишиб олинди,

Шунингдек Қўқонда янги ахборот технологиялари ўқув марказини очилади. Бу ерда хиндистонлик етакчи мутахасислар таълим беради.

Индорама компанияси учун мутахассис етиштириб бериш мақсадида Қўқон шаҳридаги техникумларда янги таълим йўналишлари ташкил этилади. Жами Индорама компанияси 2023 йилда 40 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритади.

Қўқонда Индорама компаниясининг хомийлик ишлари ҳам давом эттирилиб, Болалар шифохонасини таъмирлаш ва жихозлашга ҳам маблағ ажратилади. Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals компаниясида ишлаётган ходимлар маоши бир неча баробар оширилади.